Линклар

logo-print

Эрон ТИ вазири БМТ вакиллари ташрифи борасида умидворлик билдирди


Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий/

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий/

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги инспекторлари Эронга келгани борасида умидворлик билдирди.

Халқаро ташкилот вакиллари Эроннинг ядровий дастурига оид саволларга жавоб олиш учун сешанба кунига қадар Эронда бўлишни режалаган.

Халқаро атом энергияси агентлиги ноябр ойида эълон қилган ҳисоботида дастурнинг айрим жиҳатлари фақат ҳарбий соҳага таллуқли экани билдирган.

Солиҳий мазкур ташрифдан сўнг “мўжизалар” кутмаётгани аммо бу “дастлабки қадам” эканини айтди.

- Қисқача айтсам, мен бу ташрифдан умидворман. Мен бир кечада мўжиза юз баришини назарда тутаётганим йўқ. Узоқ сафар биринчи қадамдан бошланади, - деди Эрон Ташқи ишлар вазири.

Солиҳий БМТ экспертлари ташрифи чоғида Эрондаги барча ядровий объектларга боришлари мумкинлигини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG