Линклар

Барак Обама Грузия президенти билан учрашади


Грузия Президенти М.Саакашивили (м) ва АҚШ Президенти Б.Обама. Ню Йорк 2011 йил сентябр.

Грузия Президенти М.Саакашивили (м) ва АҚШ Президенти Б.Обама. Ню Йорк 2011 йил сентябр.

АҚШ Президенти Барак Обама 30 январ куни Оқ Уйда Грузия Президенти Михаил Саакашивили билан учрашади.

Сўзлашувда асосан минтақавий хавфсизлик ва Грузиядаги демократик ислоҳотлар, жумладан, яқинлашиб келаётган парламент сайловлари билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Мазкур учрашув АҚШ ва Грузия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 20 йил тўлган пайтда амалга ошмоқда.

Михаил Саакашивили Вашингтонга АҚШнинг Чикаго шаҳрида НАТО саммити бошланиши арафасида сафар қилмоқда.

НАТОнинг май ойида бўладиган саммитида Грузияни Иттифоққа аъзо бўлиши масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG