Линклар

Исроилнинг одамсиз учадиган энг замонавий самолёти ҳалокатга учради.

Исроил армияси матбуот вакили узунлиги Boeing 737 самолётидек бўлган улкан “Эйтан” разведка самолёти бехосдан ерга қулаганини маълум қилди.

Ҳалокат оқибатида талофат кўрилмади. Самолётнинг ерга қулаши сабаби ҳозирча расман эълон қилинмади.

Бироқ Исроил матбуоти самолёт қаноти оғирлик сабабли синиб кетгани тўғрисида хабар тарқатди.

Мазкур самолёт ёқилғи қуймасдан 36 соат парвоз қилиш имкониятига эга. Исроил армиясида яна бир нечта шундай самолёт бор.
XS
SM
MD
LG