Линклар

Сурия армияси қўшинлари икки кунлик жангдан сўнг пойтахт Дамашқнинг шарқий қисмида жойлашган ҳудуд назоратини қайта қўлга киритди.

Ғоуда минтақаси мухолифатнинг Озод Сурия Армияси сафига қўшилган ҳарбийлар томонидан назорат қилинаётган эди.

Озод Сурия Армияси матбуот котиби Рейтерс ахборот агентлигига исёнчилар ортга чекингани тўғрисида маълумот беришдан бош тортди.

Ғоуда минтақасига такнлар кирганини тан олган исёнчилар вакили партизан кучлари Дамашқ яқинида курашни давом эттираётганини таъкидлади.

Суриялик фаоллар 29 январ кунги тўқнашувлар президент Ал-Ассад режимига қарши 10 ой олдин бошланган исёнлар давомида рўй берган энг шиддатли тўқнашувлар эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG