Линклар

logo-print

Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 36,4 фоизга кўпайди


“Ўзфармсаноат” Давлат ҳиссадорлик ширкати 2011 йилда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 36,4 фоизга оширди.

Ташкилот ҳисоботига кўра, ўтган йил давомида 265,7 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Улардан 222,2 миллиард сўмни дори-дармонлар, 16,7 миллиард сўмни тиббий маҳсулотлар, 17,7 миллиард сўмни қўшимча материаллар ташкил қилади.

“Ўзфармсаноат” 72та корхона ва ташкилотдан тузилган. Улардан бештаси хорижий ташкилот, 14таси қўшма корхона, учтаси илмий-тадқиқот институти ва биттаси илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG