Линклар

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон Исломий ҳаракатига аъзоликда гумонланаётган 34 фуқаро устидан маҳкама бошланди.

Тасдиқланган маълумотларга кўра, суд Хўжанддаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда.

Сўғд вилоят суди масъулларининг айтишича, қора курсига ўтирганлар асосан қотиллик, ноқонуний қуролли гуруҳ тузганлик, миллий, ирқий ва диний низо қўзғаганлик, зўрлик йўли билан давлат тўнтаришга уриниш ҳамда конституциявий тузумга қарши оммавий даъват қилганликда айбланмоқда.

Жорий йил бошида Тожикистон Бош прокурори биринчи муовини Абдуқодир Муҳаммадиев 2011 йил давомида мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари 198 нафар террорчи ва экстремистни қўлга олганини, уларнинг асосий қисми Ўзбекистон Исломий ҳаракати аъзолари эканини билдирганди.
XS
SM
MD
LG