Линклар

logo-print

Осиëнинг етакчи давлатлари АҚШ ва Европа Иттифоқининг Эрон нефтига нисбатан жорий қилган эмбаргосига қўшилишга тайëр эмаслигини билдирди.

Жумладан¸ Ҳиндистон Молия вазири Пранаб Мукержи¸ ўз мамлакати истеъмол қиладиган нефтнинг 12 фоизини Эрондан сотиб олиши ва Ҳиндистон иқтисоди бу нефтсиз ривожлана олмаслигини билдирди.

Айни шундай¸ Жанубий Корея Молия вазири ҳам ўз ҳукумати Вашингтон билан бу борада сўзлашув ўтказаëтгани ва мулоқотнинг ҳали анчага чўзилишини билдирди.

Эрон нефтининг энг йирик харидори ҳисобланган Хитой Теҳронга қарши нефт эмбаргосига қўшилиш таклифини рад этди.

Кунига 2¸5 миллион баррел нефт экспорт қиладиган Эроннинг асосий ҳамкорлари Осиë давлатлари ва бу нефтнинг 2 миллион баррели Осиëда сотилмоқда.

Теҳрон ҳукумати билан ядровий дастур устида йиллардан бери давом этаëтган зиддиятнинг янги даврасида АҚШ ва ЕИ Эрондан нефт сотиб олишни тақиқлади ва бу эмбаргога қўшилмаган ҳукумат ва ширкатларга ҳам билвосита санкция жорий қилди.
XS
SM
MD
LG