Линклар

Италия расмийларининг билдиришича¸ 13 январ куни Италиянинг Тоскан соҳили яқинида ағдарилган Costa Concordia кемасини сувдан кўтаришга яна камида 10 ой керак бўлади.

Бу баëнот денгиздаги кучли сув оқимлари туфайли кемадаги 1¸8 миллион литр ëнилғини чиқариб олиш операциялари тўхтатилгани муносабати билан эълон қилинди.

Айни пайтда¸ ëмон иқлим қутқарувчиларни бедарак йўқолганларни қидириш ишларини ҳам тўхтатишга мажбур қилди.

Шанба куни кема ағдарилиши оқибатида нобуд бўлган 17-одам жасади сувдан чиқарилди. Ҳозирча кема экипажи ва йўловчилардан яна 16 тасининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Айни пайтда¸ кема ичидан ҳеч қаерда қайд қилинмаган одам жасади топилди ва бу расмийларни бедарак йўқолган ва ўлганлар сонининг анча кўп бўлиш эҳтимолидан огоҳлантирди.

Дунëдаги энг йирик йўловчи лайнерларидан бири ҳисобланган Costa Concordia хўжайинлари кема ҳалокати оқибатида нарсаларини йўқотган йўловчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш учун уларнинг ҳар бирига 11 000 евродан товон пули тўлашга рози бўлди. Шунингдек¸ бу йўловчиларнинг круиз учун тўлаган пули қайтиб берилади¸ уларнинг уйига етиб олгунча сарфлаган ҳамма харажатлари қопланади.

Кема ҳалокати оқибатида талафот етганлар билан олинган жароҳат даражасига қадар¸ аҳолида товон пули тўланадиган бўлди.

Ўлганларнинг яқинларига ҳам алоҳида товон пули тўланади.
XS
SM
MD
LG