Линклар

Бугун Брюсселга келган ЕИ раҳбарлари иттифоқ дуч келаëтган молиявий таназзулни муҳокама қилмоқда.

ЕИга аъзолари ичида қарз бўҳронига тортилган давлатлар сони ортиб бормоқда ва иттифоқ уринишлари оқибатида ҳозирча дефолтдан асраб қолинган Греция қарзидан воз кечиш борасида ҳамон Афина ва кредиторлар ўртасида қизғин музокаралар давом этмоқда.

Бугунги йиғинда ЕИ раҳбарларининг евроҳудудга кирган давлатлардаги бюджет ислоҳотлари юзасидан келишувга эришишлари кутилмоқда.

Шунингдек¸ Брюссел саммитида қарз бўҳронига тортилган давлатларни қутқариш учун ташкил этилган махсус жамғармага қанча маблағ қўйиш юзасидан ҳам келишиб олишлари белгиланган.

Саммит билан бир пайтда¸ бугун Белгиядаги уч йирик касаба уюшмаси ҳукуматнинг кескин молиявий дастурига қарши иш ташлаш ўтказмоқда.
XS
SM
MD
LG