Линклар

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта¸ таҳлилчилар агар Теҳрон ҳукумати қарор қилса¸ мамлакатнинг бир йил ичида ўз ядровий қуролига эга бўлиши мумкинлигига ишонишини билдирди.

АҚШ телеканалига берган интервюсида Пентагон раҳбари бундай қуролга эга бўлган тақдирда ҳам¸ уни кўзланган манзилга етказиш учун Эронга яна камида 2-3 йил керак бўлажагини таъкидлади.

Айни баëнот билан бир пайтда¸ БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлиги Эрондаги ядровий иншоотларни текшириб чиқиш учун мамлакатга ўз янги миссиясини жўнатди.

Эрон ядровий қурол устида ишлаëтгани ҳақидаги Ғарб даъволарини инкор этиб келмоқда¸ аммо БМТ агентлиги ноябр ойидаги сўнгги ҳисоботида Эрон дастурининг муайян қисмлари ҳарбий мақсадда ишлатилиши мумкинлигини билдирган эди.

АҚШ Мудофаа вазири¸ Эроннинг ядровий қуролга эга бўлиши АҚШ ва Исроил учун қабул қилиб бўлмас ҳаракат эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG