Линклар

Сурия пойтахтига туташ ҳудудларда учинчи кундирки ўқ ва портлаш овозлари эшитилмоқда¸ деб хабар беради Дамашқдаги мухбирлар.

Президент Башар ал-Ассад режими мухолифларига кўра¸ душанба кундан бери бораëтган мазкур тўқнашувларда камида 9 одам ўлган¸ 54 дан ошиғи ҳукумат кучлари томонидан қамоққа олинган.

Якшанба куни Дамашқ атрофидаги шарқий районларга танклар билан қуролланган ҳукумат кучлари киритилди ва армиядан қочган дезертирлар назоратида қолаëтган бу ҳудудларни қайтариб олди.

Гувоҳларга кўра¸ душанба кундан бери Дамашқ марказий майдонларини ҳам қуролли кучлар қўриқламоқда.

Дамашқ халқаро аэропорти иккинчи кундирки¸ ëпиқлигича қолмоқда.

Давлатга қарашли Сурия нашрлари бугун¸ мамлакат марказий минтақаларини Ўрта ер денгизи соҳили билан боғловчи газ қувурларини “террорчилар” портлатгани ҳақида хабар тарқатди.

Айни пайтда Россия ҳукумати Дамашқ расмийлари ва Сурия мухолифатини норасмий музокара ўтказиш учун Москвага келишга таклиф қилди. Аммо мухолифат фаоллари ҳозирча ўзларига ҳеч қандай таклифнома юборилмаганини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG