Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:14

Ўзбекистонда пистафурушлик назоратга олинади


Ўзбекистонда иқтисодий вазият оғирлашиб борган сари кўчада тартибсиз савдо қиладиган ёймачилар сони ҳам кўпайиб бормоқда.
Ўзбекистонда иқтисодий вазият оғирлашиб борган сари кўчада тартибсиз савдо қиладиган ёймачилар сони ҳам кўпайиб бормоқда.

Кўча-кўйда писта, қурут ва сигаретни доналаб сотиш Ўзбекистонда ман этилиши мумкин. Мазкур масала устида Эпидемияга қарши фавқулодда комиссияси бош қотирмоқда.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийси кўча-кўйда писта, қурут ва бошқа турдаги озиқ-овқат махсулотлари сотилишини қаттиқ назоратга олиш вазирликнинг Эпидемияга қарши фавқулодда комиссияси йиғинида мухокама этилаётганини тасдиқлади.

Лекин, вазирлик расмийсига кўра, гап Ўзбекистонда анъанага айланиб улгурган писта-қурут савдосини бутунлай тақиқлаш ҳақида бораётгани йўқ.

- Мақсад пистафуруш, сомсапазларни мамлакатдаги мавжуд санитария қоидаларига амал қилишларига эришиш,- деди вазирликнинг ўз исмини айтишни хоҳламаган расмийларидан бири.

Вазирлик расмийсига кўра, пойтахт Тошкентнинг турли қисмларида пайдо бўлган савдо нуқталарида ўтган ой санитар текширувлари ўтказилганида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли барчаси инсон организмига зарарли экани, уларнинг таркибида зарарли микроблар борлиги аниқланган.

Ўзбекистонда олдига кафтдек келадиган столни қўйиб олиб, унда писта-қурут ва сигаретни доналаб сотиб ўтирганларни кўча-кўйда кўп учратамиз, дейди у.

Бу маҳсулотларни сотаётганларнинг аксари махсус лицензияга ҳам эга эмас, шу махсулотлар сифатини тасдиқловчи махсус сертификат ҳам уларда йўқ.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги эпидемияга қарши фавқулодда комиссияси аъзолари мавжуд вазиятни ўрганиб, бу назоратга олиниши керак, деган хулосага келганлар.

Ўзбекистонда озиқ-овқат махсулотларининг палапартиш сотилишига чек қўйиш учун ҳуқуқ-тартибот ҳамда солиқ идоралари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги Ўзстандарт ва бошқа агентликлар биргаликда иш олиб боришлари лозимлиги айтилмоқда.

Савдогарлар нафақат санитария қоидаларига амал қилмайди, балки аксари даромаддан солиқ ҳам тўлашмайди, демоқда расмийлар.

Лекин, ўз уйида миллий таомлар ва пишириқлар пишириб ёки бўлмаса қурут-писта сотиб кун кўрадиганлар тегишли органлардан таъмагирлик жуда кўплиги сабаб ҳужжатларни тўғриламай ишлашни маъқул кўришларини айтишади.

- Текшир-текшир кўп бўлади. Ҳужжат кўрсатсангиз ҳам кўрсатмасингиз ҳам бир ним топиб бари бир оладиганини олади. Яхшиси қўлига пул берсангиз, текширмайди ҳам, сиз билан иши ҳам бўлмайди. Ёзилмаган қонунлар бор шунга қамал қиламиз- дейди Тошкентнинг Фарҳод бозорида сут-қатиқ сотадиган аёллардан бири.

Бухоролик Холисбек эса писта-қурут сотиб тирикчилигини зўрға кўраётганларнинг рисқини қирқмаслик керак, деган фикрда.

- Мен пистафурушлардан писта сотиб оламан. Ҳали шу пайтгача вирус юқтирганим йўқ. Энди келиб-келиб шуларни нонини тортиб олиш менимча инсонийликка тўғри келмайди. Сотаверишсин. Хоҳлаган одам олади. Антисанитария дейдиганлари олишмасин,- дейди Холисбек.

Лекин, вазирлик расмийси айтганидек, Ўзбекистонда анъанага айланиб улгурган писта-қурут сотиш бутунлай тақиқлаш ҳақида гап бораётгани йўқ. Гап пситафурушларни санитария қоидаларига амал қилган ҳолда савдо қилишига кўндириш ҳақида бормоқда.

Тошкент бозорлари расталарида эса қадоқланган писта-қурутларнинг пайдо бўлганига анча бўлади.
XS
SM
MD
LG