Линклар

Обама Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш йўлидаги уринишини қўллади


Грузия Президенти М.Саакашвили (ч) ва АҚШ Президенти Б.Обама, вашингтон, 2012 йил 30 январ.

Грузия Президенти М.Саакашвили (ч) ва АҚШ Президенти Б.Обама, вашингтон, 2012 йил 30 январ.

АҚШ Президенти Барак Обама Оқ Уйда Грузия Президенти Михаил Саакашвили билан учрашди.

Музокара чоғида муҳокама этилган асосий масалалардан бири иқтисодий ҳамкорлик масаласи бўлди.

Обамага кўра, томонлар АҚШ ва Грузия ўртасида эркин савдо тўғрисида келишув имзоланишига йўл очиши мумкин бўлган ҳамкорликни кенгайтиришга оид сўзлашувлар бошлашга келишиб олганлар.

Сўзлашувда халқаро хавфсизлик, шунингдек, АҚШ ва Грузия ўртасида ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Саакашвилига кўра, Барак Обама Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиши йўлидаги уринишини қўллаб-қувватлаган.

Май ойида АҚШнинг Чикаго шаҳрида бўладиган НАТО саммитида Грузияни Иттифоққа аъзо бўлиши масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG