Линклар

logo-print

ЕИ лидерлари бюджет сиёсати ҳақида шартнома имзолашга келишиб олдилар


Европа Иттифоқи лидерларининг душанба куни Брюсселда бўлиб ўтган саммитида муштарак бюджет сиёсати ҳақида шартнома имзолашга келишиб олинди.

Бундан кўзланган мақсад Европа Иттифоқи давлатларида кузатилаётган молиявий бўҳронга олиб келган, яъни, меъёрдан ортиқ сарф-ҳаражатларга йўл қўймасликдан иборат.

Саммит тугаганидан кейин Европа Иттифоқи Президенти Ҳерман Ван Румпей Британия ва Чех Республикаси янги келишувга қўшилмаслигини маълум қилди.

Британия ва Чехия евро ҳудудига аъзо бўлмаган давлатлар ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG