Линклар

logo-print

Брод: Россияда ўтган йил ўнлаб одам агрессив ксенофобия қурбони бўлди


Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси директори А.Брод.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси директори А.Брод.

Россияда ўтган йил 30дан ортиқ одам агрессив ксенофобия қурбони бўлди, 120дан ортиқ одам жабрланди.

Буни Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси директори Александр Брод маълум қилди.

“2011 йилда Россияда агрессив ксенофобия, ирқчилик ва тоқатсизлик” номли ҳисоботнинг тақдимот маросимида Брод қурбонларнинг аксари доғистонликлар эканини айтди.

Ҳисоботга кўра, ўтган йил Россияда рус миллатчилари ҳужуми оқибатида африкаликлар, арман, ўзбек, қирғиз, тожик, грузин ва бошқа миллатга мансуб шахслар ҳам нобуд бўлган.

30 январ куни Моквада ўтказилган матбуот анжуманида Россияда ксенофобия қурбонлари сони йил сайин камайиб бораётгани таъкидланди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари буни Россия ҳукумати ва ҳуқуқ-тартибот органлари айни муаммонинг ўта жиддийлигини тушуниб етгани ва вазиятни назорат қилишга уринаётгани билан изоҳлади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Москва бюроси ҳисоботида 2010 йил Россияда 46 киши ксенофобия қурбони бўлгани билдирилган.

Бу 2009 йилги кўрсаткичлан икки баробар кам экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG