Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия бўйича янги резолюцияни муҳокама қилади


Европа ва араб давлатлари Сурияда президент Ассад режимига қарши 10 ойдан бери давом этаётган зўравонликларга чек қўйишга қаратилган Араб Лигаси ишлаб чиққан режани қўллаб-қувватламоқда.

Араб Лигаси Бош котиби Набил ал-Арабий ва ташкилотнинг Сурия бўйича қўмитаси раҳбари, Қатар Бош вазири Шайх Ҳамад бин Яссим ал-Таний Хавфсизлик кенгаши аъзоларини Сурия президенти Башар ал-Ассадни истеъфога чиқишга чақиришни назарда тутган янги режа билан таништиради.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин резелюция лойиҳасининг айрим бандлари қабул қилиб бўлмас эканини аммо Россия бу борада “ҳамкорлик”ка тайёр эканини билдирган.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс дунё ташкилотини беш мингдан ортиқ одам қурбон бўлган Суриядаги зўравонликларга "бепарво" бўлиб туришни тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG