Линклар

30 январ куни Дубай Олий суди ўзбекистонлик фоҳишага 23 марта пичоқ санчиб ўлдирган икки афғонни ўлим жазосига ҳукм қилиш ҳақидаги аввалги суд қарорини ўз кучида қолдирди.

Khaleejtimes.com Интернет нашри хабарига кўра, бири меҳнат мухожири, бошқаси ишсиз бўлган икки афғонистонлик 2010 йилнинг 10 феврал куни тунда ўғрилик мақсадида мева кўтариб ўзбекистонлик фоҳишалар яшаётган Мараққободдаги уйга киришган. Жинсий яқинлик қилганидан сўнг бир аёлни ўлдириб қўл телефони ва пулларини олишган.

Иккинчи аёлни калтаклаб, яраланган ҳолда оёқ-қўлини боғлаб ваннахонага қулфлаб кетишган.

2010 йил март ойида бўлган биринчи судда ҳакамлар икки афғонни ўлим жазосига ҳукм қилган.

2010 йил июн ойида бўлиб ўтган иккинчи судда ҳакамлар биринчи суд қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Ниҳоят Дубай олий суди айни ишни қайта кўриб аввалги суд қарорини ўз кучида қолдирди. Дубай ҳокими маъқулласа, олий жазо ижро этилади.
XS
SM
MD
LG