Линклар

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Александр Гейнрих ва Жасур Ҳасанов Бирлашган Араб Амирликларининг “Эмирейтс” жамоасида тўп суради.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, “Эмирейтс” май ойи охирига қадар ҳужумчи Гейнрих билан шартнома имзолашни режалаган.

Қатар футбол жамоасида тўп сураётган Жасур Ҳасановни ҳам “Эмирейтс” ўз ўйинчилари сафига таклиф қилган.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида энг кўп ўйнаган Тимур Кападзе эса “Ал-Шаржа” клуби билан беш ойлик шартнома имзолади.

Ҳозирда Одил Аҳмедов Махачқалъанинг "Анжи" клубида ўйнамоқда.
XS
SM
MD
LG