Линклар

logo-print
АҚШ Президенти Барак Обама Покистондаги жанггариларга қарши курашда Қўшма Штатлар учувчисиз бошқариладиган учқичлардан фойдаланаётганини тан олди.

Оқ уй раҳбари кеча онлайн конференция пайти Интернет фойдаланувчилари саволларига жавоб берар экан, террорчиликка қарши курашда бу усул ўзини оқлаётгани ҳақда гапирди.

Жаноб Обамага кўра, пилотсиз учқичлар Ал-Қоида ва унга алоқадор гуруҳлар позицияларини ўта аниқ нишонга олишга қодир ва ортиқча талафотларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Покистон ҳукумати АҚШ ҳаво зарбалари борасида бир неча бор норозилик билдирган.

Ахборот агетликларига кўра, ўтган йилда АҚШ Покистон ҳудудида 64та шундай амалиёт ўтказган.
XS
SM
MD
LG