Линклар

Ўтган ой тартибсизликларга саҳна бўлган Қозоғистоннинг Жанаўзен шаҳрида фавқулодда ҳолат муддати тугади.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 17 декабр куни бу шаҳарда 20 кунлик фавқулодда ҳолат жорий қилган эди.

5 январ куни ушбу фавқулодда ҳолат режими ҳеч қандай изоҳларсиз 31 январгача узайтирилган эди.

Шаҳарда бу вақт давомида журналистларнинг эркин ишлашига, мухолифат фаолларининг эркин ҳаракатланишига ҳамда одамларнинг тўпланишига чеклов қўйилди.

Қозоғистон Бош пурокуратурасининг сўнгги маълумотларига кўра, Жанаўзенда норозилик намойишларининг зўравонликка айланиб кетиши оқибатида 14 одам ҳалок бўлган ва 64 киши жароҳат олган.

Жанаўзен шаҳринниг қатор расмийлари, жумладан собиқ ҳокими ижтимоий-иқтисодий мақсадда ажратилган пулларни ўзлаштиришда айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилди.
XS
SM
MD
LG