Линклар

logo-print
Афғонистон шимоли-шарқида бир аёл ўз келинини қиз туққани учун бўғиб ўлдирганликда гумонланиб ҳибсга олинган.

Ҳодиса уч кун аввал мамлакат шимолидаги Қундуз вилоятида юз берган. Янги туғилган қиз чақалоққа зиён етмаган.

Ўлдирилган аёлнинг эри қочиб кетган. Маҳаллий полиция расмийларига кўра, ҳибсга олинган қайнона ва марҳумнинг ҳозир қочиб юрган эри икки ой аввал учинчи қизини туққан 22 яшар келинни бўғиб ўлдиришган.

Афғонистонда оилада ўғил фарзанднинг туғилиши катта қувонч, қиз боланинг дунёга келиши эса ташвиш билан қарши олинади.

Ўғил туғмаган аёлларнинг таҳқирланиши Афғонистонда оддий холга айланган.

Яқинда Афғонистонда 15 яшар келинчакнинг ўз эри ва унинг яқинлари томонидан тутқунда ушланиб, шафқатсиз қийноққа солиниши жаҳон аҳлини дахшатга солган эди.
XS
SM
MD
LG