Линклар

Евроҳудудга кирувчи 17 мамлакатда ишсизлик даражаси ўтган йил оҳирига келиб 10.4 фоизни ташкил этган.

Бу евро пул бирлиги мумомалага чиқарилган 1999 йилдан буёнги энг юқори кўрсаткичдир.

Европа Иттифоқининг Статистика бошқармаси - Евростат берган маълумотга кўра, Евроҳудудда ўтган йил оҳирига келиб 16 ярим миллион ишсиз қайд этилган.

Ишсизлик энг юқори бўлган мамлакатлар Испания ва Грециядир. Бу мамлакатларда ишсизлик даражаси 20 фоиз атрофида.

Австрия ва Холландия каби мамлакатларда эса ишсизлар сони энг кам, яъни тўрт фоиз атрофида.
XS
SM
MD
LG