Линклар

logo-print

Президентни пенсияга кузатиш фурсати келмадими?

  • Садриддин Ашур

Йигирма уч йилдан буён Ўзбекистонни бошқариб келаётган Ислом Каримовнинг яқин орада тахтдан кетиш нияти йўқ.

Йигирма уч йилдан буён Ўзбекистонни бошқариб келаётган Ислом Каримовнинг яқин орада тахтдан кетиш нияти йўқ.

30 январь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 74 ёшга тўлди.

Агар Каримовнинг Ўзбекистон Компартияси биринчи котиблиги вазифасида икки йиллик фаолиятини ҳам ҳисобга олсак, у Ўзбекистонни 23 йилдан буён бошқариб келмоқда.

23 йил бир вазифада ўтириш Каримов учун етарли эмасми? У ўрнини ёш ва иқтидорли кадрларга бўшатиб бериш вақти келмадими?

Ана шу мавзуда “Баҳс майдони” эшиттиришида 70 ёшли қамашилик Ҳасан Чориев ва 55 ёшли бахмаллик Очил Мирзаев баҳслашади.

Ҳасан Чориев: Мустақиллик бўлганига 20 йил бўлган бўлса ҳам, Каримов ўзбек халқига ҳеч бир яхшилик қилмади. Нега деганда мана саккиз миллион халқимиз четга иш излаб чиқиб кетди. Агар Ўзбекистонда шароит ва иш бўлганда эди улар бола-чақасини ташлаб кетмас эди. Иккинчидан, ўзимизда газ ва свет ишлаб чиқарилсада, лекин халққа берилмайди. Бунинг учун Президент жавоб бериши керак...

Очил Мирзаев: Наҳот ўзбек мииллати шу аҳволга келдики, ҳатто чўнтагимизда носимиз бўлмаса ҳам буни президентдан кўрадиган бўлиб қолдик. Имом Бухорийлар авлоди ҳеч қачон қорни учун йиғламаган, қадри учун йиғлаган....

Ҳасан Чориев: Сиз дангал-дангал гапиринг. Нос-чўнтакка ўтиб кетманг бу сиёсий гап. Ўзбекистонда 70 фоиз халқ қашшоқ яшайди, сиз шундан гапиринг...

Очил Мирзаев: Сиз рўзғорингизни камчилигини президентдан кўраётган бўлсангиз, бутунлай ёлғончи экансиз....

Ҳасан Чориев: Сизга балки мақтаган ҳокимингиз свет бериб тургандир. Газ бериб тургандир. Ўтин йиғ дедингиз, ўтинни қаердан оламиз, ўтиннинг ўзи йўқку....

Очил Мирзаев: Нега ёлғон гапирасиз, келинг, мана, мен ўттиз минг аҳолининг ўртасида яшайман, уйма-уй кириб чиқамиз, газ ҳам бор свет ҳам бор...

Ҳасан Чориев: Президент обрўйи билан пенсияга чиқиб кетсин. Халқ шуни кутиб турибди, халқ кутади. Ҳеч қанақа жанжал бўлмасдан, ҳокимиятни топширсин. Бўлди, етар!

Очил Мирзаев: Каримов бобомиз ўзбек халқига жуда кўп яхшиликлар қилди. Илоҳим 100-150 ёшга кириб юрсин. Ишдан кетишдан олдин мана шу ўзбек халқини бошига қийинчилик солган, ўзбек халқини қийнаган амалдорларни қаттиқ жазолашини яратгандан сўраб қолиб, мен муҳтарам президентимизга узоқ умр ва соғлик-саломатлик тилайман.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG