Линклар

Таиланд делегацияси Тошкентга келади


Таиланд Қироллиги Ташқи ишлар вазири ўринбосари Жулапонг Нонсричаем бошчилигидаги делегация 1 феврал куни Тошкентга келади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Таиланд делегациясининг кун тартибида икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатнинг иккинчи даврасини ўтказиш, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлигида музокаралар олиб бориш ва бошқа учрашувларда иштирок этиш режаланган.

Таиланддаги Ўзбекистон Республикаси Бош консуллиги ва Таиланднинг Савдо палатаси Таиланд Саноат федерацияси билан ҳамкорликда 2010 йил 11 ноябр куни Банкокнинг “Dusit Thani” меҳмонхонасида биринчи Таиланд-Ўзбекистон бизнес форумини ўтказган эди.
XS
SM
MD
LG