Линклар

Элчи: Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари янги поғонага кўтарилди


Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Б.Жексембин.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Б.Жексембин.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси 2011 йилнинг 11 ойи давомида 2 миллиард АҚШ долларидан ошди.

Буни 31 январ куни ўтказилган матбуот брифингида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Бўрибой Жексембин маълум қилди.

Қозоғистон элчисига кўра, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик янги поғонага кўтарилган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо айланмаси, жумладан, маҳсулот экспорти ва импорти ҳажми йил сайин ошиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG