Линклар

logo-print
Украина Ташқи ишлар вазири Константин Гришенко 5–6 феврал кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Буни 31 январ куни Киевда ўтказилган матбуот брифингида Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Олег Волошин маълум қилди.

РБК-Украина ахборот агентлиги хабарига кўра, Константин Гришенко Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон раҳбарлари билан Украина учун ўта муҳим ҳисобланган энергетика соҳасида ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши режаланган.

Волошинга кўра, 2011 йилда Ўзбекистон-Украина ўртасида савдо айланмаси 2010 йилга нисбатан уч баробарга кўпайиб, 911 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG