Линклар

Қора денгизнинг Туркия қирғоқлари яқинида сувга чўкиб кетган юк кемаси экипаж аъзоларидан 10 нафари қидирилмоқда.

Туркия матбуотига кўра, Камбоджа байроғи кўтарилган кема Россиядан Туркиянинг Ўртаер денгизидаги Алиоға портига сузиб кетаётган пайтда Қора денгиз соҳилидаги Зонгулдак порти яқинида чўкиб кетган.

Расмийларга кўра, кема экипажининг икки аъзоси қутқариб олинган.

Денгиз чегарачилари қолган 10 нафар экипаж аъзосини қидирмоқда.

Туркияда бир ҳафтадан бери ёмон об-ҳаво кузатилмоқда.

Чегара хизмати расмийларига кўра, кўриш қийинлашгани ва қор бўрони сабабли сешанба куни Босфор бўғози орқали барча турдаги кемалар қатнови тўхтатиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG