Линклар

HI-TECH банкнинг валюта операцияси бўйича лицензияси бекор қилинди


Ўзбекистон Марказий банки HI-TECH ёпиқ ҳиссадорлик тижорат банкининг хорижий валютада операциялар ўтказишга рухсат берувчи лицензиясини бекор қилди.

Марказий банкка асосланиб Газета.уз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бунга HI-TECH банки валюта операциялари бўйича банк қонунчилигини бузгани сабаб бўлган.

HI-TECH банки 2010 йил январида 5,25 миллиард сўм капитал асосида ташкил этилган.

Бу маблағнинг 51 фоизи жисмоний шахсларга тегишли бўлган. 2010 йил август ойида HI-TECH банк хорижий валютада операциялар ўтказиш учун лицензия олган.
XS
SM
MD
LG