Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг вето қўйиш ваколатига эга доимий аъзоси Россия Сурияда давом этаëтган зўравонликларни тўхтатишга қаратилган БМТ резолюциясини рад қилди.

Россия томонига кўра¸ мазкур ҳужжат Сурияга қарши ҳарбий истилони эҳтимолдан соқит қилмагани боис¸ у рад этилган. Аммо АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон резолюция Сурияга қарши ташқи кучлар ҳарбий аралашувини тарғиб қилмаслигини таъкидлади.

Ғарб ҳукуматлари¸ шунингдек Араб лигаси томонидан қўлланилган резолюция лойиҳасида Башар ал-Ассаддан ҳокимиятдан кетиш талаб қилинади.

Москва томони БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси матни Россия талабига кўра ўзгартирилиши ва унда Суриядаги можаронинг сурияликларнинг ўзлари томонидан ҳал қилиниши лозимлиги асосий ўринга чиқарилишини сўрамоқда.

Айни пайтда¸ Суриядаги зўравонликлар давом этмоқда. Чоршанба куни ҳукумат армияси Дамашқ атрофи ва Ҳомс минтақасидаги режимга қарши қуролли гуруҳларга қарши амалиëтларни давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG