Линклар

Қозоғистон қарори эса¸ чоршанба куни Тошкентда ўтказилаëтган сўзлашувлар натижасига боғлиқ. Қозоғистоннинг минтақавий энерготизимдан чиқиши Ўзбекистондаги энергетик бўҳронни янада кучайтиради.

Қозоғистоннинг давлатга қарашли KEGOC ҳиссадорлик жамияти раиси Бахитжан Кажиевнинг “Интерфакс Казахстан” агентлигига билдиришича¸ Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари Қозоғистондан Марказий Осиë Бирлашган энерготизимидан чиқмасликни сўрамоқда.

"Бугун ширкатимиз раҳбарияти ва Қирғизистон Миллий электр тармоқлари ширкати бошлиқлари минтақавий тизимдаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистонда сўзлашув ўтказмоқда. Ўзбекистон ва Қирғизистон бизнинг Бирлашган энерготизимдан айри ҳолда ишлашимиз ҳар иккала республика истеъмолчилари учун кескин чекловлар жорий этилишига олиб келиши боис¸ бу тизимдан чиқмаслигимизни сўрашмоқда”¸ деб хабар қилди Кажиев.

KEGOC раҳбарига кўра¸ Ўзбекистон билан 2011 йил давомида Марказий Осиë Бирлашган энерготизимидан келишувда кўзда тутилмаган энергияни ўзлаштирганлик учун ҳақ тўлашга оид келишув имзоланганига қарамай¸ Тошкент ҳозирча ўз қарзини тўламаган.

Бу қарздорлик эса¸ KEGOC расмийсига кўра¸ 2011 йил учун 15 миллион 900 минг АҚШ долларини¸ жорий йилнинг бир ойи учун эса¸ 7¸5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Кажиевга кўра¸ 1 феврал кунги Тошкент учрашувида айнан ана шу қарздорлик муаммоси ҳал этилиши лозим ва Қозоғистон томонида давлатга қарашли "Ўзбекэнерго" ширкатидан мазкур маблағни 25 февралга қадар тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олишни талаб қилмоқда.

Ҳозирча Ўзбекистон томони мазкур масала юзасидан сукут сақламоқда.

Қозоғистон Саноат ва янги технологиялар вазирлиги Ўзбекистон томонидан Бирлашган энерготизимдан муттасил электр энергияси ўғирлашнинг тўхтамаëтгани Қозоғистонни минтақавий тизимдан чиқишга мажбур қилаëтгани ҳақида баëнот берган эди.

2011 йил кузги-қишки мавсумида Ўзбекистоннинг барча вилоятлари¸ хусусан пойтахт Тошкентда ҳам электр энергияси танқислиги кузатилмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан юзлаб ширкатлар электр таъминоти тизимидан узиб қўйилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG