Линклар

Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳар суди бугун таниқли ҳуқуқ фаоли¸ Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро бюро раҳбари Евгений Жовтисни озодликка чиқариш ҳақида қарор қабул қилди.

2009 сентябрида жазони манзил колониясида ўтказиш шарти билан 4 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Жовтис пиëданинг ўлими билан тугаган автоҳалокат учун айбдор деб топилган эди.
Амнистия асосида озодликка чиқарилган Жовтис Озодлик мухбирига 15 кун ичида уйига қайтажагини билдирди.

Унга кўра¸ Қозоғистон мустақилиллигининг 20 йиллиги муносабати биалн қабул қилинган амнистия асосида ўзи жазони ўтаëтган колонияда жами 25 маҳбус озод этилган¸ аммо уларнинг барчаси яна 15 кун қамоқда қолишга ҳукм этилган.

- Қонунда кўзда тутилган муддатни ўтаган ҳар қандай тутқун амнистияга тушиши мумкин ва амнистия қўлланган тақдирда у дарҳол озод этилиши лозим.

Аммо бугунги қарор¸ менимча¸ абсурд ва мени яна 15 кун қамоқда ушлаб ўтиришнинг кимга керагини тушуна олмаяпман. Мен ва амнистияга тушган бошқа тутқунларнинг манзил колониясида яна 15 кун қолишининг давлатга нима кераги бор? Нима учун? деди Озодлик билан суҳбатда Евгений Жовтис.

Жовтиснинг қамалиши ҳам маҳаллий¸ ҳам халқаро майдонда кескин норозиликка сабаб бўлган ва ҳуқуқ фаолининг қамалиши сиëсий мотивларга асослангани танқид қилинган эди.

АҚШ¸ ЕИ ва қатор халқаро ташкилотлар Қозоғистон ҳукуматидан Жовтисни озод қилишни сўраб келаëтган эди.
XS
SM
MD
LG