Линклар

logo-print

Путин норозилик тадбирларига ижобий баҳо берди


1 феврал куни Кремл қаршисига қўйилган баннер.

1 феврал куни Кремл қаршисига қўйилган баннер.

4 март кунга белгиланган Россия президентлик сайловининг асосий даъвогари¸ иқтидордаги Бош вазир Владимир Путин кейинги ойлар ичи мамлакат бўйлаб ëйилиб бораëтган норозилик тўлқинини халқнинг ўз мамлакати тақдири учун куюнчаклиги ифодаси сифатида талқин этди.

Айни пайтда Путин бу норозиликлар мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди.

Путинга кўра¸ бораëтган сиëсий жараëнлар ҳукуматга халққа хизмат қилиш учун ўтирганидан берилган жиддий сигналдир.

- Агар мени қўллашмаса¸ ишлашни хоҳламайман¸ ишламайман ҳам. Бундан маъни чиқмайди. Бундай ҳолда бошқа одамлар келиб¸ аҳволни яхшилаш учун ишлаб кўриши керак. Бу эса россияликлар мамлакат тақдирини ҳал қилишни бошқа қўлларга топширади¸ деганидир. Бундай ҳолда янги келадиган одамларга олдида турган оғир муаммоларни ҳал қилиш учун ëрдам беришимиз керак бўлади¸ деди Путин россиялик сайлов кузатувчилари билан учрашувда.

Путиннинг қайта президентликка келиш истиқболига норозилик билдираëтган мухолифат фаоллари чоршанба куни Кремл қаршисида бино тепасига “Путин¸ кет!” деган улкан ëзувни жойлаштиришди.

Солидарност гуруҳи тиккан бу панно икки соатдан сўнг полиция томонидан олиб ташланди.

4 феврал куни Москва марказида мухолифат “Ҳалол сайловлар учун” шиори остида навбатдаги кўп минг кишилик норозилик юриши ўтказишни режаламоқда. Айни шу куни Путин тарафдорларининг ҳам митингга чиқиши белгиланган.
XS
SM
MD
LG