Линклар

БМТ атом агентлиги Эрон ҳамкорлигини мақтади


Ҳерман Накертс мухбирлар олдида.

Ҳерман Накертс мухбирлар олдида.

Эронга уч кунлик сафарини якунлаб Венага қайтган БМТ Халқаро атом энергияси агентлиги мутахассислари Теҳрон ҳамкорлигини юқори баҳоладилар¸ айни пайтда Эрон ядровий дастурига оид Ғарб хавотирларини тарқатиш учун ҳали кўп ишлар қилиниши лозимлигини билдирдилар.

Халқаро кузатувчилар гуруҳига раҳбарлик қилган агентлик директори ўринбосари Ҳерман Накертс Эрон раҳбариятининг ўзаро ҳамкорликка тайëрлигини билдирди:

- Биз ҳозир жуда чарчаганмиз. Уч кун давомида устивор вазифалар бўйича муттасил муҳокамалар ўтказдик ва мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ниятида қатъиймиз. Эронликлар ҳам шу фикрда¸ аммо ҳали қилинадиган иш жуда кўп ва биз яқин орада Эронга янги сафарни режалаб қўйдик¸ деди Венада мухбирлар билан учрашган агентлик расмийси.

БМТ агентлиги мутахассислари ноябр ойида ҳозирлаган ҳисобот Эрон ядровий дастурининг айрим қисмлари ҳарбий мақсадларда ҳам ишлатилиши мумкин¸ деган хулосага келгани ортидан мамлакатга сафар уюштирди.

Эрон ўз ядровий дастурининг фақат тинч мақсадларга қаратилганини даъво қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG