Линклар

logo-print
Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, Украинада 43 киши совуқдан қотиб ўлган. Совуқ сабабли Киев шаҳрида мактаблар ёпилган.

Ҳаво ҳарорати -26 даражагача пасайган Полшада йигирмадан зиёд одам совуқдан, 11 киши ис газидан бўғилиб ўлган.

Совуқ ва қалин қор ёққани сабабли Италияда юк машиналарининг катта йўлга чиқиши таъқиқланди.

Бир нечта футбол ўйини қолдирилди. Греция шимолида ҳаво ҳарорати -16 даражагача пасайди.

Синоптиклар Сибирдан Европага етиб келган совуқ оқим Марказий ва Шарқий Европада ҳаво ҳароратининг янада совушига сабаб бўлишини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG