Линклар

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг матбуот хизмати президент чоршанба куни АҚШ элчиси Памела Спратленга Америка ҳарбийлари фойдаланиётган Бишкек ташқарисидаги Манас ҳаво базасининг ижара муддати 2014 йилда тугашини эслатиб қўйганини билдирди.

Ундан олдин ўнга яқин намойишчи Қўшма Штатлар ҳарбийларининг Қирғизистон ҳудудида бўлишига қарши АҚШ элчихонаси олдида ўтказаётганги уч кунлик норозилик акцияси тугаган эди.

АҚШ Афғонистондаги қўшинларга зарурий юкларни етказиб беришда Манас базасидан 2001 йилдан бери фойдаланиб келмоқда.

Президент Атамбаев АҚШ кучлари 2014 йилда базадан кетганидан сўнг расман “транзит маркази” деб аталаётган мазкур базани халқаро транзит марказига айлантириш ҳақида гапирган.
XS
SM
MD
LG