Линклар

logo-print
Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсати бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон ”Яблоко” партияси номзоди Григорий Явлинский Россияда ўтказиладиган президент сайловидан четлатилгани борасида афсусланиш билдирди.

Эштон хоним Россия раҳбарларини Явлинскийни рўйхатга олиш масаласини кўриб чиқишга чақирди.

1 феврал куни Европа парламентида чиқиш қилган Кэтрин Эштон Россиядаги президент сайловига тўхталди.

4 март куни ўтказиладиган сайловга халқаро кузатувчилар таклиф қилинганини олқишлаган Эштон Европа Иттифоқи сайловни диққат билан кузатишини таъкидлади.

Айни пайтда Кэтрин Эштон Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурияга оид янги резолюция лойиҳасини қўллаб-қувватлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG