Линклар

logo-print

БМТ вакиллари Эрон билан яна музокара ўтказади


Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкио Амано.

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкио Амано.

БМТнинг Халқаро атом энергияси агентлиги Эроннинг ядровий дастури борасида иккинчи давра музокаралар ўтказади.

Теҳрон расмийлари билан уч кун сўзлашувлар олиб борган ташкилотнинг юқори даражали делегацияси чоршанба куни Вена шаҳрига қайтиб келди.

Кейинроқ навбатдаги музокаралар 21 – 22 феврал кунлари Теҳронда бўлиб ўтишини эълон қилинди.

Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари Юкио Амано олиб борилган музокаралар “муҳим масалаларда муваффақиятга эришишда фойдали бўлгани”ни айтди.

Теҳрондан қайтган БМТ делегацияси аъзолари Эроннинг ҳамкорлигини олқишлади.

Айни пайтда улар Эроннинг ядровий дастури борасидаги халқаро ҳамжамият хавотирларини юмшатиш учун кўпроқ иш қилиниши кераклигини урғуладилар.
XS
SM
MD
LG