Линклар

АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам таъқиқини вақтинча тўхтатди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2011 йил октябрида Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашган эди.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон 2011 йил октябрида Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашган эди.

АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатишга жорий қилинган таъқиқни вақтинча тўхтатди.

АҚШ расмийларига кўра, Ўзбекистон Афғонистондаги кучларга таъминот етказишда муҳим давлат бўлгани учун шундай қарор қабул қилинган.

1 феврал куни Вашингтонда ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Виктория Нуланд Ўзбекистон ҳукуматига қуроллар эмас, балки тунда кўрадиган ускуналар, GPS аппаратлари ва бошқа анжомлар етказиб бериш Афғонистонга таъминот йўлининг хавфсизлигини таъминлашда ёрдам беради, деди.

- Бу Ўзбекистон ҳукуматининг халқаро терроризмга қарши туриш имкониятини оширади. Тунда кўриш мосламалари, танани ҳимоя қилувчи анжомлар, GPS тизимлари аслида мудофаа мақсадларида қўлланилади. Бундай ёрдам Афғонистонга кириш ва чиқиш йўлини қўриқлаш имкониятини ҳам оширади, - деди АҚШ Давлат департаменти мулозими.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аянчли аҳволда бўлгани учун Вашингтон 2003 йилда Тошкентга ҳарбий ёрдам кўрсатишни таъқиқлаган эди.

АҚШ Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатишга жорий қилган таъқиқ 2013 йилнинг сентябр ойигача тўхтатилган.
XS
SM
MD
LG