Линклар

Қашқадарёнинг Ғузор туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шавкат Азизов порахўрликда айбланиб маҳкамага тортилди.

Қашқадарё вилоят прокуратураси маълумотига кўра, Шавкат Азизов ғузорлик фуқаро Шавкат Бердиевдан савдо дўконига оид далолатномани тасдиқлаб бериш эвазига 300 минг сўм пулни пора сифатида олаётган пайти ушланган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасига қарашли “Ҳуқуқ” газетасида қайд қилинишича, ўтган йил давомида Қашқадарёда раҳбар ходимларнинг порахўрлиги бўйича жами 29 та жиноят иши очилиб, 51 нафар шахс маҳкамага тортилган.
XS
SM
MD
LG