Линклар

logo-print

Андижонда божхоначилар судга тортилди


Андижон вилоят божхона бошқармаси инспекторлари Ш. Ортиқов ва И. Камолов таъмагирлик ва порахўрликда айбланиб маҳкамага тортилди.

Newsuz.com сайти маълумотига кўра, Андижон вилоят Қўрғонтепа тумани “Савай” темирйўл божхона пости инспектори Ш. Ортиқов мусодара қилинган товарлар баҳосини сунъий тушириш эвазига дўкон эгаларидан пора олиб келган.

“Мингтепа” божхона пости инспектори И. Камолов эса ҳужжатсиз маҳсулот олиб келаётган фуқародан ушбу ҳолатни расмийлаштирмаслик эвазига пора олаётган пайтда ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG