Линклар

Миср ҳарбий кенгаши Порт Саиддаги оммавий тўқнашувларда 74 одам ўлгани муносабати билан уч кунлик мотам эълон қилди.

Миср Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, тўқнашувлар оқибатида камида 74 одам, жумладан, бир полициячи қурбон бўлган, 248 одам, жумладан, 14 полициячи жароҳатланган.

Кеча Порт Саид шаҳрида маҳаллий Ал-Масри футбол жамоаси Қоҳиранинг Ал-Аҳли жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратгач, стадионда ишқибозлар ўртасида шафқатсиз тўқнашув келиб чиқди.

Миср расмийларига кўра, қурбонларнинг аксари бошига кучли зарба берилгани, пичоқ зарбидан оғир жароҳат етказилгани ва тиқилинч пайтида нафаси қайтиши оқибатида ўлган.

Порт Саид шаҳрида юзлаб футбол ишқибозлари ўртасида оммавий тўқнашувлар содир бўлганидан кейин Миср расмийлари Қоҳира шаҳрида бошқа жамоалар ўртасидаги ўйини ўтказилишига рухсат бермади.

Бундан ғазабланган футбол ишқибозлари эса стадион трибунасидаги ўриндиқларнинг бир қисмини ёқиб юборди.

Давлат телевидениеси Миср Футбол федерацияси олий лига жамоалари ўртасидаги барча ўйинларни номаълум муддатга қолдирганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG