Линклар

logo-print
Бугун Ғазо минтақасида фаластинлик намойишчилар БМТ Бош котиби Бан Ки Мун кортежига туфли, тош ва бошқа нарсаларни отишди.

Воқеа Бан Ки Мун фаластинликлар билан учрашиш учун Ғазо минтақасига келганида содир бўлди.

Араб маданиятига кўра, ҳурматсизлик белгиси сифатида оёқ кийим отилади.

Фаластинлик намойишчилар Исроил қамоқхоналарида қолаётган фаластинликларга кўмак кўрсатилмаётганидан норози эканликларини айтишган.

Ҳозирда Исроилда 4000 нафар фаластинлик маҳбус борлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG