Линклар

Бахмални жаннат қилиб юборди

  • Ҳурмат Бобожон

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиз ўзга мамлакатларга мардикорликка кетиб, қийин аҳволга тушиб қолганларидан гапиради.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган тингловчиларимиз ўзга мамлакатларга мардикорликка кетиб, қийин аҳволга тушиб қолганларидан гапиради.

"Эркин микрофон" суҳбатдошларидан бири "Баҳс майдони" қатнашчиси Очил Мирзаевнинг фикрларидан қаттиқ хафа бўлиб гапирди.

Тўрттамизни 50 мингга сотиб юбодилар


Россиянинг Камчатка ярим оролидан қўнғироқ қилган тошкентлик 50 яшар Ботир ака Россияга ўтган йил ёз ойларида яхши маошли иш бор, деган алдов ваъдалар билан олиб келиниб, одамфурушлар қўлига тушиб қолгани ва Тошкентга қуруқ қўл билан қайтиб келаётганини айтади.

- Ҳозир мана параходда 10 кун юриб эсон-омон Петропалга келдик. Бу ерда бир бухоролик болага ишониб 2-3 ой ишладик. 150 минг рубллик иш қилган эдик. Эртага учаман Тошкентга.

Озодлик: Ëздан буëн ишлаб Ўзбекистонга нима билан қайтаяпсизлар?

- Ҳеч нарса ишлаганим йўқ. Уйга 1000 доллар жўнатганман. Бошқа ҳеч нарса кетмаган.

Озодлик: Ўзбекистонга борганингиздан кейин нима қилмоқчисиз?

- Ўзбекистонга бориб икковининг ҳам устидан ариза ëзаманда, уларни Ўзбекистонга чақиртираман.

Озодлик: Иш берувчи билан бирор-бир шартнома имзолаганмидингиз?

- Ҳеч қанақа шартнома йўқ. Оғзаки ҳаммаси. Одам савдоси қилиб тўрттамизни 50 мингга сотиб юборган. Улар бизни бир-бирига олди-сотди қилган. Иккинчи ойга 500 доллар бердида. “Хоҳласанг шу, хоҳламасанг ишлама” дейдида. Шу билан йиғиштирдикда, дейди тошкентлик Ботир ака.

Кореяга бориш учун 15 минг доллар


Жанубий Кореядан қўнғироқ қилган ва ўз исмини айтмаган хоразмлик 38 яшар меҳнат муҳожири эса 15 минг доллар пул қарз қилиб бу мамлакатга келгани ва қарзидан ҳали ҳам қутила олмаётгани ҳақида айтди.

- Келганимга 8-9 йил бўлди. Кореяга келиб қарздан бошим чиқмаяпти. 17-18 минг доллар бериб Кореяга келганман.

Озодлик: Қонуний йўл билан чиқса бўлмайдими четга?

- Қонуний йўл билан қийинда барибир. Беришингиз керак. Давлат орқали контракт бўладию. Ўша билан келиб тушдим. Қарасам ойлик оз. 390 доллар бераяпти. Ишлашга келганим учун 100 доллар Кореядаги ҳисобга ўтказишим керак, 200 доллар Ўзбекистонга ўтказишим керак. 70-80 доллар қўлимга қолаяпти. Кейин мен контрактни буздимда чиқиб кетдим 900 долларлик ойликка. Мен келганимда самолëт пули, ҳаммасини тўлаб келганман. У пайтда самолëт пули деган гаплар бўлмаган.

Озодлик: 15 минг доллар қарзга ботганман дейсиз. Нима у қарз?

- Бу билан шуғулланадиган бизнесменлар бор экан. Айтаяпманку 8-9 йил олдин келганман деб.

Озодлик: Гуруҳлар одамларни Кореяга юбориш билан шуғулланади-а?

- Ҳа. Ҳозир бош байроқ самарқандликларда.

Озодлик: Қандай олиб келади?

- Ўқишга деб олиб келади, бизнес деб олиб келиб юришибди, ҳар хил йўллари бор. 5000 берсангиз, безотказ олиб келади.

Озодлик: Кореяга олиб келиб иш берувчига топширадими?

- Йўқ. Масалан мен оғайнимни, укамни олиб келмқочи бўлсам, 5000 бераман. Олиб келади, аэропортдан чиқариб менинг қўлимга беради. Нолегалда. Бир ҳафталик виза билан келади.

Озодлик: Бир ҳафталик виза билан келиб кейин қоладими?

- Ҳа, қолиб кетади ўша билан. Қўлга тушиб қолса, кетди.

Озодлик: Сиз ҳам нолегалмисиз?

- Уч йиллик эди меники. Мен 15 кундан кейин чиқиб кетганман. Нолегал ишга кетганманда пук кўп берадиган жойга. Мен олган қарзларимни тўлаш учун мажбур чииқб кетганман, дейди Жанубий Кореяда ишлаëтган меҳнат муҳожири.

Баҳмал Очила ака айтганидек "жаннат" эмас


Навбатдаги қўнғироқ Жиззахнинг Дўстлик туманидан. Ўзини Ҳайдар деб таништирган тингловчи Баҳс майдонида қатнашган ҳамқишлоғи Очил ака гапларига қўшилмаслиги ҳақида айтади.

- Очил ака Мирзаев деган одамни мен биринчи марта эмас икки-уч марта "Баҳс майдони"га чиқиб гапирганини эшитганман. Жиззах вилоятининг юраги саналган туман бизнинг туманда пахта бўйича ҳам, пилла бўйича ҳам, ғалла бўйича ҳам. Очил ака яшайдиган Бахмал тумани тоғли зонадан иборат. Битта олмасидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Бахмаллардан келиб бизнинг туманларда ишлаб, бу ерда ҳам қорни нонга тўймай Россияга кетиб юборганлари бор. Мен кўпчиликка “Мана шунақа одам "Баҳс майдони"да чиқди. Бахмални жуда мақтаб юборди. Жаннат қилиб юборди” десам, уларнинг ҳаммаси “У ë Ўзбекистоннинг махсус одамларидан, ë катта лавозимни кўзлаб юрган одам бўлса керак. Бахмал бизнинг туманимиздан ҳам ëмонку” дейдида. Ўша "Баҳс майдони"ни телефонга ëзиб олган эдим. Эрталабки повторда запис қилиб олдимда, эшиттирдим кўп одамларга. Ҳаммаси Очил акадан жуда норози бўлдида. Очил ака жуда кўп ëлғонни ишлатдида. Газ, свет муаммоси Бахмалда бизникидан ҳам оғирда. Бу Бахмални шунақа жаннат қилиб юбораяптики, қани олдингизда бўлса гапирсангизда. Мен кўпроқ Ҳасан отанинг гапларига қўшиламан. Бахамаллик одамнинг гапирган гаплари жуда ëлғон. Ҳаммасиям ëлғон. Ë катта лавозим эгаси бўлиш ëки махсус хизматларнинг одами бу, дейди жиззахлик Ҳайдар.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG