Линклар

Ўзбек фанатлари "сипороқ" келади


Порт Саид шаҳрида футбол ўйини 74 кишининг ўлими билан якунланди.

Порт Саид шаҳрида футбол ўйини 74 кишининг ўлими билан якунланди.

Мисрнинг Порт Саид шаҳрида Ал-Масри ва Ал-Аҳли футбол жамоалари ўртасидаги учрашув чиққан тўқнашувда 74 киши нобуд бўлди. Ўзбекистонлик футбол фанатлари клуби етакчиси Озодлик билан суҳбатда "бундай ҳол бизда рўй бермайди", дея ишонч билдирди.

Чоршанба куни Мисрнинг Порт Саид шаҳрида Ал-Масри ва Ал-Аҳли футбол жамоалари ўртасидаги учрашув фожеали тугади. Учрашув тугашигаёқ ишқибозларнинг майдонга тушиб, муштлашгани оқибатида 74 киши нобуд бўлди. Миср телевидениеси хабарига кўра, зўравонликларда мингдан зиёд одам жароҳатланган. Шу сабабдан талафотлар сони ортиши мумкинлигидан хавотир билдирлмоқда.

Қизиққонлик фақат мисрлик футбол ишқибозларига хос эмас. Англия, Германия, Россияда ҳам футбол фанатлари тўполон қилгани ҳақидаги хабарлар тез-тез пайдо бўлиб туради. Ўтган йили Тожикистоннинг “Равшан” ва “Истиқлол” командалари ўртасидаги учрашувда ҳам фанатлар ўртасида жанжал чиққан эди.

Ўзбекистонлик футбол фанатларидан бири Озодлик билан ўзаро суҳбатда бундан икки-уч йил аввал Тошкентда ҳам футбол ишқибозлари тўполон қилганини эслайди.

“Ўшандан кейин тўполончи фанатлар тегишли жойга чақиртирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган”, дейди суҳбатдошимиз.

Унинг айтишича, ҳозирда бундай “потенциал” тўполончилар махсус тилхат билангина стадионга қўйилади.

Ўзбекистон футбол ишқибозлари клуби етакчиси Абдураҳмон Фозилов Озодлик билан суҳбатда Мисрнинг Порт Саид шаҳрида фанатлар уюштирган зўравонликларни кескин қоралаб, Ўзбекистонда бундай ҳол рўй бермаслигига ишонч билдирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG