Линклар

Демократия ва диний радикализм: Ўзбек ëшлари нимани танлайди?

  • Абдулла Искандар

"Қурултой"нинг бу сафарги мавзусини Ўзбекистон фуқароларининг хорижда террорчиликда айбланиб ҳибсга олиниши ҳоллари тез-тез учраётгани белгилаб берди.


Шу кунларда АҚШда ҳибсга олинган икки ўзбек фуқароси маҳкамани кутмоқда.

Тошкентлик Улуғбек Қодиров АҚШ Президенти Барак Обамани ўлдиришга интилганликда, жиззахлик Жамшид Мухторов эса террор ташкилотига моддий ëрдам бериш ва фидокорликка ҳозирликда айбланмоқда.

Бундан бир неча кун олдин Норвегия суди террорчилик фаолиятида айбланган асли ўзбекистонлик Алишер Абдуллаевга 4 ой қамоқ жазоси белгилади.

Алишер Абдуллаев Норвегиядаги террорчи гуруҳга кимëвий моддалар етказиб берганликда айбланди.

Террорчиликда айбланаëтганларнинг ўртача ëши 30 да.

Ўзбек ëшлари шуурида демократиядан кўра диний радикализмга мойиллик кузатилади.

Олтмишинчи йилларда битломан, етмишинчи йилларда хиппи, саксонинчи йилларда панк ҳаракатлари дунë ëшлари орасида оммабоп эди.

Бугун эса, ҳатто ўзбек рэпперлари ижодида ҳам клерикал ғояларни тараннум қилмоқда.

Бу ҳаракатларнинг унсурлари ўзбек ëшларининг ота-боболари яшаш тарзида ҳам кўринган эди.

Аммо Ўзбеккистонинг бундан 20 йил олдинги тарихида ëшларнинг клерикал ғояларга ëппасига мойиллиги кузатилмаган эди.

Хўш, нега ўзбек ëшларини демократия ва либерализм ғоялари ўзига ром қилмаяпти?

Бугунги "Қурултой" эшиттиришида ана шу ҳақда мунозара юритсак.

Бугунги эшиттиришимизга асосан ëшлар вакилларини йиғдик.

Эшиттиришимиз иштирокчилари дунëнинг турли нуқталарида яшашади. Шерзод Россияда, Ўлмас Украинада, Аҳмаджон эса АҚШда.

Уларнинг ўртача ëши 30да.

Эшиттиришда янграган фикрларни таҳлилчи Камолиддин Раббимов муҳокама қилади.

Шунингдек эшиттириш давомида Ўзбекистон билан ҳам боғланамиз.

Қурултойни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG