Линклар

Эҳуд Барак: Эронга қарши ҳарбий чора кўрилиши мумкин


Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак.

Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак.

Исроил Мудофаа вазири Эроннинг ядровий дастурига қарши ҳарбий чора кўриш масаласи муҳокама этилиши кераклигини халқаро ҳамжамият тушуниб етганини айтди.

Пайшанба куни Исроил хавфсизлигига бағишланган анжуманида сўзлаган Эҳуд Барак агар санкциялар Эроннинг ядровий дастурини тўхтата олмаса, “чора кўриш масаласи муҳокама этилиши керак”лигини давлат раҳбарлари англаб етганларини урғулади.

Анжуманда чиқиш қилган Исроил ҳарбий разведкаси бошлиғи генерал Авив Кошави Эрон 20 фоизгача бойитилган қарийб 100 килограмм уранга эга эканини маълум қилди.

Кошави бунча миқдордаги уран тўртта атом бомбаси яратиш учун етарли эканини таъкидлади.

АҚШ ва Европа Иттифоқи уранни бойитишни давом эттираётган Эронга қарши яқинда янги санкциялар жорий қилди.

Теҳрон расмийлари Эроннинг ядровий дастури фақат тинч мақсадга қаратилганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG