Линклар

Туркманистон президенти этиб иккинчи муддатга сайланиши кутилаётган Қурбонқули Бердимуҳаммедов президентлик сайловолди кампанияси доирасида Дошховуз вилоятидаги ГЭСга борди.

Ишчилар билан учрашувда Туркманистон раҳбари “бутун халқ, жумладан, ҳар бир оиланинг турмуш даражасини кўтариш” йўлида ишлашни ваъда қилди.

Бердимуҳаммедовнинг матбуотда эълон қилинган сайловолди дастурида қайта президент этиб сайланса, ҳар бир вилоятда катта қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, Бахт уйлари, шарқона бозорлар, беш юлдузли меҳмонхоналар, катта шаҳарларни бир-бирига боғлайдиган катта автомобил йўллари қуришни ваъда қилган.

Туркманистон Марказий сайлов комиссияси 12 феврал куни ўтказиладиган президент сайловида Қурбонқули Бердимуҳаммедовдан ташқари яна 7 номзодни расман рўйхатга олган.
XS
SM
MD
LG