Линклар

logo-print
Миср полицияси 2 феврал куни пойтахт Қоҳирадаги Ички ишлар вазирлиги биноси томон юриш қилган намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Гувоҳларга кўра, намойишчилар мамлакатни бошқараётган Олий ҳарбий кенгашга қарши шиорлар кўтариб чиққан.

Қоҳирадаги тўқнашувлар пайтида 400 киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Қоҳираликлар чоршанба куни Порт Саид шаҳрида бўлиб ўтган футбол ўйинидан кейин ишқибозлар ўртасида рўй берган оммавий тўқнашувнинг олди олинмаганига норозилик билдириб намойишга чиққан.

Футбол стадионидаги зўравонликлар оқибатида 74 киши ўлди.

Порт Саидда нобуд бўлганларнинг аксари Қоҳиранинг машхур “Ал-Аҳли” футбол клуби ишқибозлари бўлган.

Пайшанба кунги фожиа муносабати билан Мисрда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Ҳукумат воқеа бўйича пухта текширув ўтказиб айбдор шахсларни жавобгарликка тортишни ваъда қилган.
XS
SM
MD
LG