Линклар

"Қодиржон Ботировнинг Швеция фуқаролигини олгани ҳозирча тасдиқланмади"


Буни Қирғизистон Бош прокурори Аида Салянова Жуқорғу Кенгаш йиғилишида маълум қилди.

Саляновага асосланиб CA-NEWS ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ботиров Швеция фуқаролигини қабул қилгани ҳақидаги маълумот Украинадан олинган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги шу ҳақда Швецияга мактуб йўллаган. Бироқ ҳозирча жавоб олинмаган.

Қирғизистон Бош прокурори Қодиржон Ботировга тегишли барча мулк суд қарорига кўра давлат ихтиёрига олинганини билдирган.

Жалолобод суди Ўзбек миллий-маданий маркази раҳбари бўлган Ботировни 2010 йилда Қирғизистон жанубида оммавий тартибсизликлар келтириб чиқарганлик ва миллий низолар "уюштириш"да айбдор деб топиб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Швециядан сиёсий бошпана олган Қодиржон Ботиров ўзига қўйилган барча айловни рад қилган.
XS
SM
MD
LG