Линклар

logo-print

Путин: АҚШ ва НАТОнинг Европада яратаётган ракета тизими Россияга қаратилган


Россия Бош вазири Владимир Путин АҚШ ва НАТО Европада барпо этаётган ракета ҳужумидан мудофаа тизими “шубҳасиз, Россиянинг ядровий ракеталари имкониятини нейтраллаштиришга қаратилган” деган фикр билдирди.

Путин буни 2 феврал куни Биринчи каналнинг “Холодная политика” кўрсатувида айтди.

Россия Бош вазири Ғарб барпо этаётган тизим Россиянинг ядровий ракеталари жойлаштирилган Урал тоғигача бўлган ҳудудларни ўз қамровига олишини таъкидлади.

Путин ҳозир Эрон ёки Шимолий Кореядан таҳдид йўқлигини ва НАТО ракета ҳужумидан мудофаа тизими Россияга қаратилмагани тўғрисида ёзма кафолат таклиф қилмаётганини урғулади.
XS
SM
MD
LG